Тўрақўрғонда "Яшил боғ" барпо қилинди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 20 октябрдан 1 декабргача эълон қилинган кузги кўчат экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари Наманган вилоятида юқори савияда ўтказилди.
Тўрақўрғон туманида ташкиллаштирилган "Яшил макон" дарахт экиш акциясида аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Тўрақўрғонда жорий йил куз ва келаси йил баҳор ойларида жами 1 миллион 400 минг туп, шундан куз мавсумида 509 минг 300 дона турли мевали ва манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган.
[gallery-9829]
"Шоҳидон нурли диёри" ММТП ҳудудидаги 5 гектарли майдонда "Яшил боғ" бунёд қилиниб, унда қарийб 7 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Кўчат экиш акциясида нуронийлар, ёшлар вакиллари, ташкилот ва корхоналар жамоалари яхши ниятлар билан ниҳоллар ўтқазди.
“Яшил боғ”даги дарахт экиш тадбирида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА