Тўрақўрғонда чавандозлар байрами бўлиб ўтди
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Денгиз тулпори" масъулияти чекланган жамияти от спорти майдонида улоқ-кўпкари мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада мезбонлар билан бирга Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Чуст, Наманган, Уйчи туманларидан чавандозлар иштирок этди.
Ўзида миллий халқ ўйинларини мужассам этган от спорти юртимизда тобора ривожланиб бормоқда. Спорт байрами “Кўк бўри”, от устида кураш ўйинлари билан бошланиб, улоқ-кўпкарига уланиб кетди. Қизиқарли ва жиддий баҳсларда ғолиб бўлган чавандозлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
[gallery-4601]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА