Тўраев Шерзод Гулбой ўғлининг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Б.Х.Кармишеванинг Сурхон-Шеробод воҳасидаги этник гуруҳларни ўрганишдаги ўрни” мавзусида
Тўраев Шерзод Гулбой ўғлининг “Б.Х.Кармишеванинг Сурхон-Шеробод воҳасидаги этник гуруҳларни ўрганишдаги ўрни” мавзусидаги 07.00.07 - Этнография, этнология ва антропология ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши ҳимояси Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 2 июнь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 190111, Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 43-уй. Термиз давлат университети.
Тел.: (99876) 221-74-55; (376) 221-71-17
e-mail: termizdu@umail.uz