Топографик изланишлар қурилиш ишларига асос бўлмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида шаҳарсозлик талаблари асосида янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва муҳандислик иншоотларини барпо этиш ишлари изчил давом этмоқда. Бундай лойиҳаларни амалга оширишда топографик изланишлар муҳим босқич ҳисобланади.
[gallery-30483]
Фарғона шаҳрида фаолият юритаётган «Фарғона Раҳматжон топограф» корхонаси мутахассислари ер майдонларини ўлчаш, ҳудуд рельефини аниқлаш ҳамда топографик хариталар тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда. Тайёрланган маълумотлар йўл, кўприк, турар жой, сув хўжалиги ва бошқа инфратузилма объектларини лойиҳалашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Айни пайтда корхона мутахассислари Фарғона шаҳрида қурилиши режалаштирилган янги ҳайвонот боғининг сув таъминоти тизими учун топографик тадқиқотлар олиб бормоқда. Шунингдек, сув хўжалиги объектлари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари қурилишига доир лойиҳалар учун ҳам топографик ишлар бажарилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА