Эстониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тоомас Тирс мамлакатимиз ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиғини топшириш маросимидан сўнг ЎзА мухбирига икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида кўзда тутилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида қисқача сўзлаб берди.

– Мен бугун Эстониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишонч ёрлиғини мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жанобларига топшириш шарафига муяссар бўлганимдан беҳад мамнунман.

Мақсадим – Эстония ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама манфаатли алоқани янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш. Бугунги кунда ўзаро муносабатларимиз уфқида улкан салоҳият мавжудлиги яққол кўзга ташланиб турибди. Зеро, биз Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланиб бораётганини кўряпмиз. Энг асосийси, мамлакат Марказий Осиёда ўзининг залворли ўрнига эга. Шу маънода ҳамкорлигимиз келажаги порлоқ эканлигига шубҳа йўқ.

Шериклик учун таклиф этиладиган йўналишлар кўп. Анъанавий саналган транспорт, логистика соҳалари бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари алмашиш ҳар икки томон учун бирдек фойдали. Бундан ташқари, замонавий, янги тармоқлар, яъни рақамлаштириш, дигитализация, давлат бошқарувига электрон ҳукумат тизимини жорий этиш борасида Эстония яхшигина тажриба тўплаган. 

Ушбу йўналишлар бизда бундан 20 йил олдин ривожлана бошлаган. Ўзбекистон эса бу борадаги илғор хорижий тажрибани ўзлаштириш ва жорий этишга жадаллик билан киришган. Республика бу борада жуда кучли ва минтақада етакчилардан бири. Ниятим – фаолиятим даврида икки давлат бизнес тузилмалари, тадбиркорлари делегацияларининг икки томонлама ташрифи мунтазамлик касб этсин. Биз эса бунинг учун қулай имконият яратишга ҳаракат қиламиз. Қисқаси, келажакка катта умид билан боқяпмиз.

Албатта, туризм соҳаси икки томон учун ҳам ҳамкорликнинг энг муҳим соҳаларидан биридир. Ўзбекистонни шарқ марвариди сифатида яхши биламиз. Бу диёрда юзлаб тарихий ёдгорликлар, дунё аҳлини лол этган меъморчилик дурдоналари мавжуд. Биз эса сайёҳларга денгиз, тоза ҳаво ва бошқа турли шифобахш табиий маъданларни таклиф этамиз. Хуллас, ўзбекистонликларни Эстонияда кутиб қоламиз.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ёзиб олди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоомас Тирс: Ўзбекистон – шарқ марвариди!