Томорқачиликда ибрат бўлаётган маҳалла
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Шоҳидон маҳалласи аҳолиси томорқадан унумли фойдаланишда ибрат кўрсатмоқда.
Маҳаллада 4 та кўча мавжуд бўлиб, аҳоли сони 3100 нафарни ташкил этади. Ҳудуд драйвери чорвачилик ва деҳқончиликдан иборат.
Эътиборлиси, хонадонларнинг аксариятида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида иссиқхона ташкил этилган. Уларда асосан помидор, бодринг етиштирилиб, рўзғорга яхшигина даромад киритилмоқда.
[gallery-26219]
Фуқаролардан бири, Ҳабибулло Маҳмудов томорқасида ташкил этилган ихчам иссиқхонада ҳам айни пайтда иш қизғин. Иссиқхонада етиштирилган помидор бозорга чиқарилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА