Томорқачиликка бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди
“Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш” номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан ҳамкорликда “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш” номли китоб тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош мутахассиси В.Латипов, Тошкент вилояти кенгаши раисининг ўринбосари З.Эшнаевлар ушбу китобнинг яратилиш тарихи, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, иссиқхоналарда сабзавотлар, гуллар ва бошқа экспортбоп ва бозорбоп маҳсулотлар етиштириш борасидаги фойдали маслаҳатлар ва илғор тажрибалар тўғрисида сўзлаб берди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тайёрланган мазкур китоб фермер ва деҳқонларимиз учун тушунарли, оммабоп тилда ёзилган, фойдали оилавий қўлланма бўлиб қолади.
Жаҳонгир ГАЛАЕВ,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши етакчи мутахассиси