Томорқа ер эгаларига кўмаклашилмоқда
Сурхондарё вилояти Ангор туманида қаровсиз қолган ерлар ва томорқадан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида қаровсиз қолган ерлар ва томорқадан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.
Коронавирус пандемияси тарқалиши сабабли ташқи чегараларнинг ёпилиши оқибатида хорижга ишлаш учун кета олмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга томорқага экиш учун уруғликлар, кўчатлар, суғориш воситалари ва иссиқхона қуриш учун анжомлар олишга кўмаклашилмоқда.
Мазкур ишларини амалга ошириш жараёнлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъуллари Ангор туманида бўлди.
Президентимизнинг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратилмоқда.
Бугунги кунда Ангор туманида 22 минг 298 та хонадон томорқа эгалари бўлиб, экин экиладиган майдон 2 668 гектарни ташкил этади.
2019 йилда “Angor tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамиятига тумандаги “Илғор”, “Баҳор”, “Тўлқин”, “Юқори Таллимарон”, “Деҳқон иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 87 нафар томорқа ер эгалари учун уруғлик, турли дарахтлар кўчатлари, суғориш воситалари, иссиқхона қуриш учун анжомлар харид қилиш мақсадида 187,9 миллион сўм субсидиялар ажратилган.
Жорий йил уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун 32 нафар томорқа ер эгаларининг ҳар бирига 2 миллион 230 минг сўмдан субсидиялар ажратилган.
Агентлик масъуллари субсидиялар ажратилган аҳоли шахсий томорқаларида ташкил этилган иссиқхоналарда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати