Томорқа эгаси қачон субсидия олади?
Ишсизман. Томорқам бор. Иссиқхона ташкил қилиш учун субсидия олмоқчи эдим. Нима қилишим керак?
Ишсизман. Томорқам бор. Иссиқхона ташкил қилиш учун субсидия олмоқчи эдим. Нима қилишим керак?
Ижтимоий тармоқ орқали келган бу саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова жавоб берди.
“Сиз яшаб турган ҳудудингиздаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази(АБКМ)га ёзма ёки онлайн тарзда ариза берасиз. АБКМ ходимлари 3 куни ичида томорқани, томорқа ер эгасининг бандлик даражасини ўрганади ва хулоса қилади. Шунга кўра фуқаро –“Томорқа хизмати” МЧЖ ва АБКМ ўртасида уч томонлама шартнома имзоланади. Шартномада белгиланган муддатда енгил конструкцияли иссиқхона қурилади ёки уруғлик/кўчат етказиб берилади. Агарда у юмушлар бажарилмаса, суғориш воситаси харид қилиб берилади.”