Толиблар Кобул аэропорти номини ўзгартирди
“Толибон” ҳаракати Кобул аэропортининг номини ўзгартирди, энди мамлакатнинг бош ҳаво бандаргоҳи Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай номи билан юритилмайди, деб хабар берди РИА Новости “Толибон” ҳаракатининг маданият ишлари бўйича комиссияси манбаларига таяниб.
Манбада айтилишича, Афғонистоннинг дала қўмондони Ахмад Шоҳ Масуд (1953-2001) номи билан аталадиган майдон ҳам қайта номланган. Айни пайтда Ахмад Шоҳ Масуднинг ўғли Ахмад Масуд Панжшер вилоятида толибларга қаршилик кўрсатаётган кучларга раҳбарлик қилмоқда.