Толиббой Йўлдошев Паралимпия ғолиби
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг эркаклар ўртасидаги диск улоқтириш (F37) беллашувларида финал босқичи якунланди.
Унда мамлакатимиз шарафини Толиббой Йўлдошев ҳимоя қилди. Қувонарлиси, Толиббой дискни 57.28 метрга улоқтириб, олтин медални қўлга киритди.
Маълумот ўрнида: бир неча кун аввал ядро улоқтириш баҳсларида Толиббой бронза медалига сазовор бўлган эди.
Дарвоқе, айни вақтга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони сони 9 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза жами 19 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА