Сурхондарё вилоятида тижорат банкларидан олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтара олмаётган тадбиркорларнинг мол-мулклари хатловга олиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бу жараёнда гаровга қўйилган мол-мулкидан ажралишни истамаган ишбилармонлар кредит қарздорлигини зудлик билан сўндириб, хатловга олинган мулкларини тақиқдан чиқармоқда. Айрим тадбиркорларнинг бу ишга эътиборсизлик билан ёндашуви оқибатида мол-мулки очиқ аукцион савдоларида сотилиб, ундан тушган маблағ тижорат банкидан олинган кредит маблағларини сўндиришга йўналтирилаётир.  

Термиз шаҳридаги “Фаровон Барака Термиз” масъулияти чекланган жамияти ҳам олинган кредитни ўз вақтида қайтармагани учун гаровга қўйилган мулкларидан ажралиб қолди.  

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига кўра, масъулияти чекланган жамиятидан тижорат банки фойдасига 727 миллион 584 минг сўм ундириш белгиланган. Давлат ижрочилари ундирувни гаров мулки ҳисобланган ишлаб чиқариш ва хўжалик биноларига қаратган. Ижро ҳаракатлари жараёнида гаров мулклари хатловга олиниб, мутахассис хулосасига асосан 1 миллиард 125 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.  

Аукцион савдоларида мулк ўз харидорини топмагани учун у тижорат банки балансига топширилиб, кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилди. Ортиқча пул маблағи тадбиркорлик субъектига қайтарилиб, масъулияти чекланган жамиятнинг ўз вақтида тўлаб берилмаган 198 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундириб олинди ва давлат бюджетига йўналтирилди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўланмаган кредит учун мол-мулк тижорат банки балансига ўтказилди