Токио аҳолиси 14 миллионга етди
Япониянинг “Никкэй” газетаси пойтахт Токионинг статистик маълумотларига таяниб ушбу хабарни тарқатди.
Япониянинг “Никкэй” газетаси пойтахт Токионинг статистик маълумотларига таяниб ушбу хабарни тарқатди.
Нашрнинг ёзишича, университетлар ва компанияларнинг кўплиги, шунингдек бошқа ҳудудлар билан таққослаганда маошларнинг юқорилиги Токиони ёшлар учун жозибадор шаҳарга айлантирмоқда. Мазкур тенденцияга ҳатто коронавирус тарқалиши ҳам ҳалақит беролмади.
Жорий йилнинг 1 апрелида Токио аҳолиси 13,98 миллион кишини ташкил этганди.
Токио нуфуси жиҳатидан 10 миллионлик давонни 1962 йилда босиб ўтган эди. Ундан кейин атиги тўрт йил ўтиб шаҳарда 11 миллион киши яшай бошлади, бироқ 12 миллионлик нуфусга эга бўлиш учун Токиога 30 йил керак бўлди.
Газетанинг таъкидлашича, масофадан туриб ишлаш тартиби фаол жорий этилаётгани ва коронавирус инфекцияси кўп тарқалиши сабабли, айнан катта шаҳарларнинг аҳолиси орасида мегаполислардан ташқарида яшашга қизиқиш кучаймоқда. Бу эса келгусида шаҳар аҳолиси сонига таъсир этиши мумкин, деб ёзади мазкур газета.