Давлатимиз томонидан “Токио–2020” Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчиларимиз 100 миллион, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўмдан пул мукофотларига сазовор бўлиши белгилаб қўйилган.

28 апрель куни Туризм ва спорт вазирлигида охирги кунларда Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлган боксчи ва қиличбозларимиз белгиланган мукофотларига эга бўлишди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар, ОАВ ходимлари ҳамда кенг спорт жамоатчилиги мутасаддилари иштирок этди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган эътиборлари самарасида атлетларимиз халқаро ареналарда юқори ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Бир неча ҳафта ичида 4 нафар боксчимиз ва 3 нафар қиличбозимизнинг “Токио – 2020” Олимпиадасига йўлланма қўлга киритгани ўзбек спорти мухлисларига қувонч бағишлади. Фурсатдан фойдаланиб, атлетларимизни қўлга киритилган бундай муваффақият билан қутлайман ва бўлажак Олимпия ўйинларида ҳам омад тилайман, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари.

– Сизларнинг ғалабангиз ёшларга катта мотивация бермоқда. Буларнинг бари ҳукуматимизнинг спортга қаратаётган эътиборининг натижаси. Келажакда ҳам ўз ғалабаларингиз билан халқимизни, юртимизни янада машҳур қилишингизни тилаб қоламиз. Барчангизга омад ёр бўлсин, – деди Миллий олимпия қўмитаси раҳбари.

Шундан сўнг спортчиларимизга ўз мукофотлари топширилди.

Унга кўра,

Бокс бўйича:

Спортчи Дилшод Рўзметов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Фаррух Қиличев 50 миллион сўм;

Спортчи Фанат Қаҳрамонов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Баҳодир Ҳасанов 50 миллион сўм;

Спортчи Райҳон Қодирова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Камолиддин Муталов 50 миллион сўм;

Спортчи Шаҳноза Юнусова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Ислом Тожибоев 50 миллион сўм;

Қиличбозлик бўйича:

Спортчи Малика Ҳакимова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Руслан Кудаев 50 миллион сўм;

Спортчи Зайнаб Дайибекова 100 миллион сўм, унинг мураббийи Владимир Назлимов 50 миллион сўм;

Спортчи Шерзод Мамутов 100 миллион сўм, унинг мураббийи Владимир Назлимов 50 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Маросимда маълум сабабларга кўра иштирок эта олмаган боксчи қизларимизга совринлари етказиб берилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун ташаккур айтиб, бундай эътиборни “Токио–2020” Олимпиадасида оқлашга ваъда беришди.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Токио–2020” Олимпиадасига йўлланма олган боксчи ва қиличбозлар тақдирланди