Тоғ-кон соҳасида рақамлаштириш бўйича халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов ҳамда “Schlumberger” компаниясининг Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Линдси Ломас бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда SLB билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, соҳада профессионал компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ташаббуслар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мулоқот давомида геология соҳасида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шу жумладан, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали геологик қидирув ва таҳлил ишлари самарадорлигини ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Мулоқот якунида томонлар галдаги вазифаларни белгилаб олди.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА