
Сўнгги пайтларда айрим банклар болалар пули, ногиронлик нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик пули каби ижтимоий тўловларни мижоз розилигисиз қарз тўловига ечиб олмоқда.
Марказий банк бу ҳолат бўйича бир қатор янги талабларни белгилади.
Банк ва микромолия ташкилотларига ички тартибларни қайта кўриб чиқиш, ижтимоий нафақаларни розиликсиз ечиб олишни тўхтатиш, аҳоли шикояти бўлса, маблағни қайтариш чораларини кўриш тавсия этилди.
Марказий банк хабарида қайд этилишича, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасида шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган
ҳуқуқларини камситадиган, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланиши белгилаб қўйилган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА