Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида миллий ОАВ вакиллари ва ТИВ ҳузурида доимий аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш, давлат ва жамоат бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Журналистларни касб байрами билан табрикларкан, В.Нoрoв оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларни дунё ва мамлакатда рўй бераётган жараён ва ҳодисалардан хабардор қилишда муҳим ўрин тутишини эътироф этди.

[gallery-7760]

Ташқи ишлар вазирлиги ўз фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойилига қатъий амал қилиши таъкидланди. Ташқи сиёсат идораси ва матбуот вакиллари ўртасида конструктив мулоқот йўлга қўйилгани, ТИВ ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича ОАВ билан яқин ҳамкорлик мавжудлиги, вазирлик Ўзбекистон дипломатияси тўғрисида холис ва ишончли маълумот тақдим этишга доим тайёрлиги маълум қилинди.

ТИВ ҳузурида ташқи сиёсатга доир мавзуларни ёритишга ихтисослашган тажрибали журналистлар орасидан “Эксперт гуруҳи” ташкил этиш режалаштирилгани эълон қилинди. Шунингдек, жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича ОАВ учун тренинг, семинарлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Учрашув доирасида Ўзбекистондаги ислоҳотларни, республика ташқи сиёсатини фаол ёритаётган қатор миллий ва хорижий журналистларга ташаккурнома топширилди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИВда ОАВ вакиллари билан учрашув