Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўшни Қозоғистондаги вазият мунтазам равишда кузатиб борилмоқда.

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги элчихона, Олмаота ва Ақтаудаги бош консулликларда тезкор штаб ташкил этилди.

Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Зарур ҳолда тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозни кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг қариндошлари ва яқинлари билан алоқа ўрнатишида тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Олмаотадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар “ “Uzbekistan airways” компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозир Олмаота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган савол бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олмаота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги

 матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИВ расмий вакилининг Қозоғистондаги воқеалар юзасидан ахбороти