Марказий банк раиси Т.Ишметов иштирокида Марказий банк бошқаруви йиғилиши натижаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Марказий банк раисининг қайд этишича, 2025 йил давомида инфляция даражасининг пасаювчи динамикаси кутилаётгани билан бир қаторда нархларга оширувчи таъсирга эга хатарлар хам сақланиб қолмоқда. Умумий инфляция 2024 йил якунида 9,8 фоизни ташкил этди.  

Истеъмол саватининг асосий компонентлари кесимида 2024 йилда озиқ-овқат товарлари (жумладан, мева ва сабзавотлар) инфляцияси асосий пасайтирувчи аҳамиятга эга бўлди ва йиллик 2,4 фоизни ташкил этди. Ноозиқ-овқат товарлари инфляцияси эса 2023 йил даражасида шаклланиб, 7,7 фоизга тенг бўлди. Хизматлар инфляцияси энергия тарифлари эркинлаштирилиши ҳисобига 26,7 фоизгача ошди.  

Умуман олганда 2024 йилда истеъмол саватининг деярли тўртдан уч қисмининг нархлари ошиши 2023 йилдаги даражасидан паст бўлди. Бу нархлар барқарорлиги кенг қамровли тус олаётганини билдиради.  

Йил якунидаги инфляция даражаси аввалги прогноздан бироз юқори шакллангани энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари ва айрим маҳсулотлар (гўшт, картошка, ўсимлик ёғи) таклифи билан боғлиқ омиллар ҳисобига иккинчи ярим йилликда инфляция даражаси кутилганидан кўра секинроқ пасайиши билан изоҳланади.  

Қайд этиш лозим, коммунал хизматларни ҳисобга олмаганда ҳам хизматлар гуруҳи инфляцияси умумий инфляция даражасидан юқори шаклланмоқда.  

Истеъмол саватидаги мавсумий мева ва сабзавотлар ҳамда тартибга солинадиган товар ва хизматлар нархларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланган базавий инфляция даражаси 2024 йил якуни билан 7,2 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг биринчи ярмидаги пасайишдан сўнг, августдан деярли ўзгаришсиз 7 фоиз атрофида сақланиб қолмоқда.  

Хизматлар инфляцияси юқори шаклланаётгани ва базавий инфляция пасаювчи динамикага қайтмагани иқтисодиётда талаб омиллари ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Инфляция даражасининг барқарор пасайишини таъминлашда Марказий банк учун базавий инфляция динамикасининг пасайиш фазасига ўтиши муҳим ҳисобланади.  

Умуман олганда, иқтисодиётда инфляцион жараёнларнинг сақланиб қолаётгани юқори талаб шароитларига айрим таклиф компонентларининг тўлиқ мослаша олмаётгани билан ҳам изоҳланади.  

Прогнозларга кўра, 2026 йил охирида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришишимиз ва инфляциянинг барқарор пасайиши учун нархларга босим яратаётган талаб омиллари билан бир қаторда таклиф омилларини ҳам жиловлаш муҳим аҳамият касб этади.  

Бундан ташқари, айрим озиқ-овқат товарлари жаҳон нархлари ошиши бўйича кутилмалар маълум бир муддат ички нархларга таъсир этиши мумкин. Ушбу таъсирларни юмшатиш бўйича масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.  

Сўнгги ойларда мавсумий таклиф омиллари таъсирида аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларида ўсиш қайд этилди. Хусусан, декабрь ойи якунлари бўйича аҳоли кутилмалари 14,4 фоизни, тадбиркорлар кутилмалари эса 13,9 фоизни ташкил этди.  

Сўров иштирокчилари кутилмалари ошишига энергия нархлари, коммунал тўловлар ва алмашув курси ўзгаришлари таъсир этганини билдирган. Бу, ўз навбатида, келгуси чоракларда базавий инфляцияга маълум даражада таъсир этиши мумкин.  

Ушбу омилларни ҳисобга олиб, янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, 2025 йилда умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.  

Иккинчидан, иқтисодиётда юқори истеъмол ва инвестицион фаоллик сақланиб қолиши кутилмоқда. 2024 йил якунлари бўйича иқтисодий ўсиш суръатлари 6,5 фоизни ташкил қилди. Асосий капиталга инвестициялар ҳажми юқори суръатларда ўсиши давом этмоқда. Бу ўз навбатида келгусида ички бозорда товар ва хизматлар таклифининг ортишига ёрдам беради.  

Шунингдек, 2024 йил якунлари бўйича иқтисодиётга ажратилган жами кредитлар 2023 йилга нисбатан 14,3 фоизга ошиб, 287 триллион сўмни ташкил этди. Натижада иқтисодиётдаги жами кредит қўйилмалари қолдиғи 566 триллион сўмга етди. Бунда миллий валютадаги кредитлар қолдиғи 19 фоизга ошди.  

2024 йилда банклараро транзакциялар сони ўтган йилга нисбатан 31 фоизга, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар эса 29 фоизга ошди. Трансчегаравий пул ўтказмалари канали орқали мамлакатимизга 2023 йилга нисбатан 30 фоизга кўп, 14,8 миллиард долларлик маблағлар кириб келди. Жорий йилда ҳам пул ўтказмалари фундаментал тренди доирасида ўсиб бориши ва аҳоли даромадлари ўсишига ижобий ҳисса қўшиши кутилмоқда.  

Шу билан бирга, иш ҳақи ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг юқори ўсиши аҳоли реал даромадлари 8,1 фоизга ошишига хизмат қилди. Бу эса юқори иқтисодий фаоллик фонида келгуси ойларда ҳам ялпи талабни қўллаб-қувватловчи таъсирга эга бўлиб, базавий инфляцияга оширувчи босим яратиши мумкин.  

Макроиқтисодий прогнозларга кўра, 2025 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.  

Учинчидан, қатъий ташқи молиявий шароитлар юмшатиб борилиши кутилмоқда. Реал самарали алмашув курсига нисбатан юқори босимлар кутилмаяпти.  

Халқаро молия ташкилотлари ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда глобал иқтисодий ўсиш бироз жонланиб 2,7-3,3 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Қатъий молиявий шароитлар ва меҳнат бозорларининг мувозанатлашиши таъсирида глобал инфляциянинг пасаювчи тенденцияси 2025 йилда ҳам давом этиши (4,2 фоиз) кутилмоқда. Етакчи марказий банклар инфляция даражаси пасайиб бориши билан пул-кредит шароитларини юмшатиш фазасини эҳтиёткорона давом эттирмоқда.  

Бу, ўз навбатида, келгуси йиллардан ташқи молиявий ресурслар нархининг пасайишига ҳамда жалб этиш имкониятларининг ортишига хизмат қилиш эҳтимоли юқори.  

2024 йил якунлари бўйича трансчегаравий пул ўтказмалари ва экспортнинг барқарор ўсиши ҳамда импортнинг мўътадиллашиши натижасида жорий операциялар ҳисоби сальдоси яхшиланди.  

Хусусан, 2024 йилда умумий экспорт ҳажми 8,4 фоизга, олтинсиз экспорт эса 16,5 фоизга ошди. Ушбу омиллар, ўз навбатида, ички валюта бозорида талаб ва таклиф мувозанатлашувига ёрдам бериб, сўм алмашув курсининг барқарор шаклланишида муҳим аҳамият касб этди ва 2024 йилда миллий валютанинг йиллик девальвацияси 4,7 фоизни ташкил этди.  

Савдо-ҳамкорлардаги жорий иқтисодий тенденциялар ва кутилмаларни инобатга олиб, келгуси ойларда сўмнинг реал алмашув курсига нисбатан юқори босимлар кузатилмаслиги кутилмоқда.  

2024 йил сўнгги ойларидаги реал самарали алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши қисқа муддатли характерга эга бўлиб, асосан савдо ҳамкорлар валюталарининг қадрсизланиши ҳамда бизда инфляция даражасининг савдо ҳамкорларга нисбатан юқорилиги таъсирида шаклланди.  

Жорий йилнинг иккинчи ярмида биздаги инфляция даражасининг пасайиб бориши билан реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди даражасига қайтиши кутилмоқда.  

Тўртинчидан, пул бозоридаги шароитлар нисбатан қатъий фазада шаклланиб, миллий жамғармалар ошиб боришига хизмат қилмоқда. Пул бозоридаги фоиз ставкалари динамикаси 2024 йил давомида асосий ставка фоиз коридори доирасида шаклланди. Иқтисодиётдаги реал фоиз ставкалари аҳолининг жамғаришга мойиллигини оширишга ёрдам бермоқда. Аҳолининг банклардаги жами депозитлари 2023 йилдаги 79 триллион сўмдан 2024 йилда 113,5 триллион сўмгача ёки 43 фоизга ошди.  

Пул бозоридаги қисқа муддатли фоиз ставкаларини жорий йил давомида ҳам тўлиқ фоиз коридори доирасида ва асосий ставкага яқин даражада шакллантириш борасида барча чоралар кўриб борилади.  

Банк депозитлари ҳажмининг юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Умуман олганда, депозитларнинг ортиши биринчи навбатда, барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга, инвестицион ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиялаштиришга хизмат қилади.    

Пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши натижасида келгусида ҳам кредитлаш ҳажмининг ўсиши мўтадил бўлиши ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этиши ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади.  

Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 13,5 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.  

Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайиб бориши учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъий шаклланишини таъминлаб боради.  

Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва нархларга оширувчи босимлар келгуси чоракларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.  

Шаҳноза Маматуропова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Т.Ишметов: 2026 йил охирида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришишимиз муҳим