11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни

Нукусда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Инсон қадри учун, эл юрт бахти учун!” шиори остида меҳнат фахрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2024 йилнинг ўтган ойлари мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. 

Жумладан, жамоат шартномалар орқали ҳар бир ишловчига ўртача ҳисобланган маблағ миқдори 5324,6 минг сўмни ташкил этиб, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга ўсди. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Давлат дастури доирасида корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоат шартномалар орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилалар, ишловчи пенсионерлар, корхонада аввал ишлаган ходимлар, ногиронлар, хотин-қизлар ва ёшларни моддий томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича 9 минг 467 нафар ходимга жами 3 миллиард 677 миллион 648 минг сўм моддий ёрдам берилди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлган давомида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва 2020 йил 8 октябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда учраётган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ҳақида”ги мажлис баёнининг 103-бандига мувофиқ, 2023 йил 10 март куни Бўзатов туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари томонидан санаторийга тамал тоши қўйилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Нукус шаҳри “Чимбой гузари” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски “Жеткиншек” болалар оромгоҳи ўрнида янги замонавий болалар соғломлаштириш оромгоҳининг қурилиши бошланди. 

[gallery-20245]

Шунингдек, 2024 йил ёз мавсумида 11 стационар турдаги оромгоҳда жами 7 минг 753 нафар бола, 69 маданият ва спорт майдончасида 16 минг 753 нафар бола дам олдирилди. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикасидаги ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга 7 минг 799 нафар ҳамда тарихий шаҳарларга 7 минг 279 нафар, жами 15 минг 78 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари саёҳати уюштирилди. Корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг 9 минг 846 нафари театр ва музейларга олиб борилди. 

2024 йил бугунги кунгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли санаторийларда республикадан 2 минг 747 нафар киши имтиёзли йўлланма билан, шундан 126 нафари бепул соғломлаштирилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида хотин-қизларнинг муаммолари “маҳаллабай” ўрганиб чиқилиб, 452 та фуқаролар йиғинида 30 ёшдан юқори бўлган 57 минг 16 нафар хотин-қиз 6 та тоифа бўйича “Аёллар дафтари”га киритилди. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига “Аёллар дафтари”нинг 5 босқичига киритилган 56 минг 548 нафар хотин-қизга тоифалар бўйича ёрдам кўрсатилди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан бир қатор фаоллар давлат мукофоти билан тақдирланди. Шунингдек, байрам муносабати билан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг саломатлигини тиклашга, маданият ва спортни ривожлантиришга, касаба уюшмалари фаолиятидаги фаоллиги учун бир қатор ходимлар ҳамда меҳнат фахрийларига Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

– Тинч элга мана шундай байрамлар ярашади, – дейди меҳнат фахрийси Х.Ермагамбетов. – Президентимиз ташаббуси билан касаба уюшмалари куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Бугунги кунга келиб, касаба уюшмалари том маънодаги халқнинг ишончини қозонаётган тизимга айланди. Қолаверса, Янги Ўзбекистонда шаклланган янги тизим ўзини тўла оқламоқда. 

Тадбир санъаткорлар ижросидаги концерт дастури билан давом этди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинч элга байрамлар ярашади