Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоа бош мураббийлиги учун бир қатор номзодларни ўрганиб чиқди ва таҳлил қилди. Маҳаллий ва хорижлик тажрибали мутахассислар билан музокаралар ўтказди. Шу билан бирга, мураббийлар кенгаши томонидан тақдим этилган тавсиялар ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинларига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, жамоа ва футболчилар билан яқиндан таниш бўлган, узоқ йиллар давомида миллий терма жамоа сафида тўп сурган ҳамда бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган, шунингдек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан тарихий натижага эришган Тимур Кападзе номзоди илгари сурилди.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди