10 ноябрь –Тиббиёт ходимлари куни

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини икки баробар ошириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш, сил касаллиги билан касалланиш даражасини пасайтириш, диабет ва юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш каби муҳим мақсадлар ва самарадорлик кўрсаткичлари кўзда тутилган.

– Мазкур мақсадларга эришиш борасида Самарқанд вилоятида ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда, – дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Суҳроб Зайниев. – Бугун вилоятимизнинг 4 миллиондан ортиқ аҳолисига 41 та тиббиёт муассасаси, 250 та бирламчи тиббий хизмат шохобчаси хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари, юзлаб хусусий тиббий муассасалар ҳам халқимизга юқори сифатли тиббий хизматни таклиф этмоқда. Буларга қўшимча равишда 2024-2025 йилларда яна 85 та янги тиббиёт муассасаси очиш режалаштирилган. Кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш учун соҳага давлат томонидан 1,5 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Соҳани ривожлантиришга қаратилган эътибор натижасида шу пайтгача хориждагина амалга оширилган юқори технологияли жарроҳлик операциялари ўзимизда бажарилмоқда. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филалида йилнинг биринчи ярмида юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича 235 та мураккаб жарроҳлик амалиёти ва 3777 та эндоваскуляр муолажалар амалга оширилди. Айниқса, коронарография ва стентлаш амалиётлари орқали беморлар ҳаёти сақлаб қолинмоқда.

[gallery-20182]

Стратегияда 2025 йилгача юрак-қон томир ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун 6,7 миллиондан ортиқ кишини тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Бу борада вилоятдаги муассасалар жойларга чиққан ҳолда, энг олис қишлоқларгача бориб, аҳолини кўрикдан ўтказмоқда. Кўрик натижалари асосида касаллиги аниқланган юртдошларимиз ихтисослаштирилган тиббий марказларда соғломлаштирилмоқда. 

Онкология ва онкогематология соҳасидаги ривожланишлар туфайли саратон касалликларини эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш чоралари кўрилмоқда. Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган тиббиёт маркази Самарқанд филиали икки йил аввал замонавий маммографлар билан жиҳозланиб, аҳолига юқори сифатли текширув ва даволаш хизматларини тақдим этмоқда. Муассасага давлат томонидан 4,5 миллиард сўмлик янги ускуналар олиб берилди.

– Стратегиянинг яна бир муҳим йўналиши шошилинч тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришдир, – дейди С.Зайниев. – Кейинги йилларда Самарқанд вилояти шошилинч тиббиёт ёрдам хизмати автопарки янгиланди ва бугунги кунда фойдаланилаётган 500 та тиббий ёрдам автомобилининг аксарияти янги ҳисобланади. Тизимни янада ривожлантириш учун йил якунигача қўшимча 100 та замонавий автомобиль харид қилиш кутилмоқда.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази айни чоғда нафақат ушбу вилоят, балки қўшни вилоятлар аҳолисига ҳам замон талабларига мос тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Марказ бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг таъкидлашича, муассаса маслаҳат поликилинкасига ҳар куни минг нафардан ортиқ бемор мурожаати қайд этилади. Йил давомида 28-30 минг нафар бемор бола стационар даволанмоқда. 

– Кейинги йилларда марказда аввал бўлмаган, юқори технологик хизматларни кўрсатадиган болалар кардиохирургияси, ангиохирургия, болалар гемодиализ бўлими, чақалоқлар реанимацияси, аудиометрия, ортопедия сингари янги бўлимлар ташкил этилди, – дейди Д.Раҳмонов. – Ушбу бўлимларда хорижда малака оширган, замонавий тиббий технологияларни ўзлаштирган мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, дунёнинг ўнга яқин етакчи тиббиёт муассасалари билан яқин ҳамкорликда ишлаб касалликларни аниқлаш ва даволашда замонавий усуллардан фойдаланяпмиз. Айни пайтда марказда йил давомида амалга оширилаётган 10 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётининг 40 фоизи юқори технологик операциялар ҳисобланади. Хусусан, 2019 йилдан юракда очиқ операцияларни амалга оширган бўлсак, ҳозир эндоскопик жарроҳлик амалиётидан ҳам кенг фойдаланяпмиз. Зарурат бўлса, туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларни туғруқхонадан марказга кўчириб, жарроҳлик амалиёти бажарилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётда замонавий хизматлар йўлга қўйилмоқда