Сўнгги йилларда юртимиздаги қатор ихтисослаштирилган марказлар ва тиббиёт олий ўқув юртлари ўз фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқлаштириб бормоқда. Уларнинг сони яна биттага кўпайди – Миллий тиббиёт маркази ISO 9001:2015 сертификатига эга бўлди. Бу сифатни яхшилаш ва мижозларнинг талабларига жавоб беришда халқаро эътироф этилган стандарт бўлиб, марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Марказга ASTRAIA Certification, s.r.o. ташкилоти томонидан мазкур махсус сертификат тантанали равишда топширилди.

– Бу марказимизнинг сифат менежменти тизими халқаро стандартларга мувофиқ эканини тасдиқлайди, – дейди Миллий тиббиёт маркази матбуот хизмати раҳбари Зулайҳо Мусурмонова. – Айтиш керакки, 60 дан ортиқ мамлакатда эътироф этилган ASTRAIA сертификатлаш органи назорати остида амалга оширилган ушбу сертификатлаш жараёни муассасада тиббий хизматлар ва жараёнлар сифатини ошириш йўлида муҳим қадамдир.

Ушбу сертификацияга тайёргарлик жараёнида Германиядан эксперт Дорис Куршайд жалб қилинган бўлиб, у барча ички жараёнларни ISO 9001:2015 талабларига мувофиқлаштиришда кўмаклашди. Унинг таъкидлашича, Миллий тиббиёт маркази ҳар томонлама ушбу сертификатни олишга лойиқ бўлган муассасадир.

Тадбир давомида мазкур сертификатни олишда жонбозлик кўрсатган марказ ходимларига ташаккурномалар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, шу йил бошида ишга туширилган марказ тиббиётимизнинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган. 500 ўринга мўлжалланган мажмуада 200 га яқин турдаги 1000дан зиёд илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, амбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат кўрсатилади.

Бу ерда йилига 6 мингдан зиёд, жумладан, аорта-коронар шунтлаш, эстетик-пластик хирургия, артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти яратилган.

Тиббиёт муассасаси Хитой, Ҳиндистон, Германия, Туркия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ютуқлари: Миллий тиббиёт маркази халқаро сифат сертификатига эга бўлди