ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода тиббиёт ходимлари шарафига байрам тадбири ўтказилди. Унда вилоятдаги тиббиёт муассасалари раҳбар-ходимлари, соҳа фидойилари ҳамда фахрийлар иштирок этди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев сўз олиб, тиббиёт соҳаси вакилларини касб байрами билан самимий табриклади. Уларнинг шарафли ва масъулиятли фаолиятини эътироф этди.
[gallery-20285]
Ўз ҳаётини олийжаноб иш — инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишга бағишлаган тиббиёт ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг ташаккурномалари топширилди.
Шунингдек, юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини изчил ислоҳ қилиш орқали инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар, хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш борасидаги самарали меҳнати, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун соҳа фидойиларидан бир гуруҳига Вазирлар Маҳкамасининг ташаккурномалари топширилди.
Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА