Тиббиёт ходимларига юксак эҳтиром кўрсатилди
Андижон вилоятида тиббиёт ходимлари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда барча туман ва шаҳарлар, шунингдек, вилоят тиббий муассасалари жамоаларининг илғор вакиллари, устоз шифокорлар иштирок этди. Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда самарали меҳнат қилаётган шифокорларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов соҳа ходимларини касб байрамлари билан табриклади.
Байрам тадбирида юртдошларимиз саломатлигини сақлаш йўлида самарали меҳнат қилаётган, ташаббускор, илғор ва фаол бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-9566]
Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй, қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов(сурат)
ЎзА