Бухорода тиббиёт ходимларининг касб байрами кенг нишонланди. Унда вилоятдаги тиббиёт муассасалари ходимлари, соҳа фидойилари ҳамда фахрийлар иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов соҳа ходимларини касб байрами билан қутлади.

Тантанали тадбирда таъкидланганидек, айни кунда вилоят соғлиқни сақлаш тизимида 714 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолияти йўлга қўйилди, жорий йилда 70 та давлат тиббиёт муассасаларининг қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун умумий қиймати 184 миллиард 359 миллион сўм маблағ ажратилиб, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди.

Вилоят Эндокринология биносини қуриш учун 47 миллиард сўм маблағ сарфланган бўлиб, маҳаллий ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан яна 6,5 миллиард сўмлик зарур тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар харид қилинди.  Диспансерда бир вақтнинг ўзида 120 нафар беморга стационар ҳамда 100 нафар беморга амбулатория ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.

Айниқса, Шофиркон тумани аҳолиси томонидан узоқ йиллар орзиқиб кутилган, замонавий талабларга жавоб берадиган, барча шарт-шароит яратилган Марказий касалхона фойдаланишга топширилгани, шунингдек, келгуси йилда 54 та тиббиёт иншоотида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун умумий қиймати 121 миллиард 95 миллион сўм маблағ молиялаштирилади. 

Жорий йил ўтган даври мобайнида 12 мингдан ортиқ юқори технологик операциялар амалга оширилди. Бу орқали бемор оилаларининг пойтахт ёки бошқа шаҳарларга бориб тиббий хизмат олиш зарурияти уч бараварга камайишига эришилди. Шу даврда аҳолини бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадида қиймати 98 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. 

Тадбирда жорий йилнинг ўтган даврида самарали ва сифатли, ҳалол ва пок, халққа беминнат хизмат кўрсатиб келаётган 8 нафар тиббиёт ходимига “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, иш фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган яна бир гуруҳ соҳа фидойиларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тантанали тадбир вилоят санъат усталари ва ёш эстрада хонандаларининг концерт дастури билан янада файзли кечди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари эътироф этилди