Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг “Ind-Swift Ltd” компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида “Ind-Swift Ltd” компанияси томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган қаттиқ турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона фаолиятини ҳамкорликда қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Маҳаллий талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, инновацион дори воситаларини ишлаб чиқариш жумладан, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни тайёрлаш имкониятлари таҳлил қилинди. Ушбу лойиҳа маҳаллий фармацевтика саноати салоҳиятини ошириш ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилган.

***

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати ва уни қандай тартибда амалга оширилиши юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбирда марказ масъуллари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ 632-сонли қарори мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиблари ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар фармацевтика маҳсулотлари устидан постмаркетинг назорати ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг хавфсиз муомаласини таъминлаш бўйича янги тартиб-қоидалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашув соҳа вакиллари томонидан янги қоидаларни ўз вақтида ва тўғри жорий этиш орқали фармацевтика маҳсулотларининг сифатини ошириш ҳамда халқ саломатлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

***

Сирдарё вилоятида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон Диабет Жамғармасининг уч йиллик лойиҳаси якунига бағишланган тадбир ўтказилди. Гулистон шаҳар 4-оилавий поликлиникада ўтказилган мазкур тадбирда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, тожикистонлик ва қирғизистонлик экспертлар гуруҳи иштирок этди.

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади қандли диабетнинг 2-турига қарши курашиш, бирламчи тиббий ёрдам сифатини ошириш ва тиббиёт ходимларини тайёрлашга қаратилган. Тажриба лойиҳаси Сирдарё вилоятининг Гулистон, Сардоба, Оқолтин ва Боёвут туманларида ўтказилиши белгиланган эди. Уч йиллик дастур доирасида янгиланган клиник протоколлар жорий қилинди, шифокор ва ҳамширалар ўқитилди, шунингдек, қандли диабет билан касалланган фуқароларнинг хабардорлигини ошириш ва уларнинг касалликни мустақил бошқариш кўникмаларини шакллантириш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам бўғинида беморлар учун мактаблар ташкил этилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида амалга оширилган, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилинди. Поликлиникага ташриф давомида халқаро экспертлар давлат тиббий суғуртаси тизимида бемор маршрути, реимбурсация дастури асосида бепул дори воситаларини олиш тартиблари билан яқиндан танишди.

***

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ОИВ, безгак ва туберкулёзга қарши янада самарали вакциналар яратиш бўйича изланишларни давом эттириш керак. Чунки худди шу хасталиклар туфайли йилига 2,5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда.

ЖССТ рўйхатидан жой олган биринчи гуруҳга мансуб А гуруҳига кирувчи стрептококклар,  гепатит C вируси,  ОИВ-1 (HIV-1)  Клебсиелла пневмонияси касалликларига қарши ҳали эмлаш воситалари мавжуд эмас.  

Иккинчи гуруҳга мансуб цитомегаловирус,  грипп вируси,  лейшманиоз,  сальмонеллёз,  норовирус,  безгак плазмодияси,  шигелла,  тилларанг стафилококк патогенларга қарши вакциналар яратилган, аммо уларни келгусида янада такомиллаштириш зарур.

Учинчи гуруҳга мансуб денге безгаги, B гуруҳига кирувчи стрептококклар,  ичак таёқчаси,  туберкулёз,  респиратор-синцитиал вирусга қарши вакциналар эса назорат қилувчи органлар томонидан рўйхатга олиниш арафасида.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда