Тиббиёт соҳасида Тожикистон билан ҳамкорлик
Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси ва Тожикистон Республикаси қон қуйиш маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.
Шу йилнинг 5-6 июль кунлари Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси бош шифокори Рофе Алиев бошчилигидаги самарқандлик тиббиёт ходимлари Тожикистон Республикаси қон қуйиш марказида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.

– Бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, турли хасталикларнинг олдини олиш ва оғир вазиятларда беморларга тиббий хизмат кўрсатишда қон ва қон компонентларининг аҳамияти ошиб бормоқда, – дейди Самарқанд вилояти қон қуйиш станцияси бош шифокори Рофе Алиев. – Шунинг учун ҳам соҳага илғор технологиялар жорий этилмоқда, иш услублари ўзгаряпти. Т

ожикистонлик ҳамкасбларимиз билан бу борада фикрлашиб, ўзаро тажриба алмашдик. Уларнинг айрим иш тажрибаларини ўрганиш зарур деб ҳисоблаган бўлсак, баъзи масалаларда бизнинг фаолиятимиз уларга манзур бўлди. Марказ директори Азиз Одиназода билан имзолаган ҳамкорлик меморандумида бу борада биргаликда ишлашга келишиб олдик.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА