Бугунги мураккаб пандемия шароитида халқимиз саломатлигини асраш, уларни коронавирус хасталигидан ҳимоя қилиш йўлида фидойилик билан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига айрим одамлар томонидан бўлаётган қўпол муносабатлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали Самарқандда шифокорларни дўппослаган ота ҳақида тарқалган хабарни ўқиган кўплаб одамларнинг бу воқеадан дили ранжиди. Маълум бўлишича, 2021 йил 15 июль куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлимига туманнинг Қўшқудуқ маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, шу куни ўз навбатчилигини ўтаётган шифокор Т.Ф. ва фельдшер Н.И.дан тезда унинг яшаш манзилига боришни айтади.

Арзимаган баҳона сабаб сармаст ҳолатдаги ота фельдшер ҳамда шифокорга қўл кўтариб, уларни ҳақоратлаб, калтаклайди. Натижада дарғазаб ота қамоққа олинди. Шифокорлар ҳаётига таҳдид билан боғлиқ бу каби мисолларни яна келтириш мумкин.

Хўш, одамларни тиббиёт ходимларига қўпол муносабатда бўлишларига нима сабаб бўлмоқда? Пойтахтимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи  “Тез тиббий ёрдам”да хизмат қилаётган ходимлар билан телефон орқали боғланиб, уларнинг мулоҳазаларига қулоқ тутдик.

— Марказимиз шаҳар бўйича чақирувларни қабул қилиб, туманларга йўналтиради, — дейди ўзини Дилдора деб таништирган марказ ходими. —Айни пайтда бизга волонтёрлар хизмати ҳам ёрдамга келган. Беморнинг уйига 20 дақиқада “Тез ёрдам” машинаси бориши зарур. Аммо кўпинча беморларни шифохона, туғруқхонага жойлаштириш, яъни ҳужжат ишлари сабабли вақт чўзилиши мумкин. Айни пайтда COVID бўйича 1003 колл хизмати маркази ишлаяпти. Ҳозир вирус кучайган пайтда машиналар беморлар уйига 20 дақиқада етиб бориши қийин бўлмоқда, баъзида 30 дақиқада ҳам боришга тўғри келяпти. Иложи борича одамларни тўғри тушунишга, улар билан чиройли муомала қилишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, жони оғриб турган пайтда касал одам яхши гапиришни истамайди. Майли қаттиқ гапирса ҳам, қўпол муомалада бўлса ҳам тушунамиз, чидаймиз, аммо шифокорларга қўл кўтаришга асло ҳақлари йўқ. Беморлар орасида бетоб бўлишига қарамай чиройли муомала қиладиган, ўзини босиб олганлари ҳам кўп.

— Яқинда қизимнинг томоғи оғриб, бирдан иссиғи кўтарилиб кетди, — дейди Сергели туманида яшовчи Дилором Яхшиева. — Коронавирус эмасмикан, деган фикр ҳаёлимга келди-ю, зудлик билан “Тез тиббий” ёрдамга қўнғироқ қилдим. Менга хизмат кўрсатаётган оператор қиз билан салом-алик қилгандан сўнг, чарчамаяпсизми қизим, соғликларингиз яхшими?, дейишимни биламан, қизнинг ўпкаси тўлиб, йиғлаб юборди. Нотўғри муомала қилдимми, дея хавотир олиб тургандим, “Опажон бир йилдан буён одамлардан яхши гап эшитганим йўқ, ҳамма беморлар қўнғироқ қилиб, нуқул ҳақорат қилади”, дейди бечора хафа бўлиб. Дардимни эшитгач, уй рақамимни ёзиб олди. Ўн дақиқа ўтмай, “Тез тиббий ёрдам” машинаси етиб келди.

Ўткан йилги пандемия шароитида шифокор дугонам Зангиотадаги шифохонада ўн тўрт кун ишлади. Ота-онаси узоқда. Қайнонаси оламдан ўтган. Турмуш ўртоғи чет элда ишлайди. Иккита ёш боласини қўшнисининг уйида қолдириб кетишга мажбур бўлди. Қўшни аёл унинг болаларига қараб турди.  

— Ўн тўрт кун давомида тинимсиз ниқоб ва махсус кийимларда юришнинг ўзи бўлмади, — дейди дугонам ўша кунларни эслаб. — Униси ҳам майли, бу ёқда болаларим ота-онасиз қийналишди.

Шифокорлар одамлар соғлиғи, ҳаёти учун керак бўлса ўз жонини хавф остига қўйиб меҳнат қилаётган бир пайтда одамларнинг уларга қўпол муомалада бўлишга, ҳақорат қилишу калтаклашга ҳаққи бормикан?

Халқимизда яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан мусулмон динидан, деган яхши мақол бор. Одамлар тиббиёт ходимларига қўпол муомалада бўлса, улар ҳам вақт йўқотади, асабийлашиб нимасидир эсдан чиқиб қолиши ёки айримлари хизматга норози бўлиши мумкин. Агар одамлар уларга чиройли муомала қилса, тиббиёт ходимлари ҳам бемор ёнига шошиб келади, оғринмасдан қарайди. Меҳнати учун бемордан бир оғиз раҳмат эшитса, касбидан миннатдорлик ҳиссини туяди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳаси ходимларини асрайлик