Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил август ойидаги тегишли қарорига кўра, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши соҳа ривожига хизмат қилаётир. Мазкур йўналишда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишнинг яхлит тизими яратилгани аҳоли орасида энг кўп учрайдиган ЛОР касалликларини даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунга келиб, муассаса ва унинг жойлардаги филиаллари юртимизда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастурларини амалиётга татбиқ этиб келмоқда.

Айни кунларда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорлари жойларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этмоқда. Тажрибали шифокорлар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлиб, беморларни оғир хасталиклардан халос қилишга кўмаклашяпти. Боиси, жорий йилда ихтисослашган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами 28 та туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор ҳудудга айлантириш мақсади қўйилган.

– 2025 йил ўз олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз, – дейди марказ директори Улуғбек Ҳасанов. – Режага мувофиқ, бу йил юқори нафас йўллари ўсма олди касалликлари эрта скрининг қилиниб, даволаш протоколлари тузилади. Ҳудудларда ЛОР аъзолари ва бош-бўйин хасталикларига ихтисослаштирилган мультидисциплинар ёндашувлар ва юқори технологияли амалиётлар татбиқ этилади.

Жумладан, марказнинг Бухоро, Андижон, Фарғона ҳамда Наманган вилоятлари филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида тимпанопластика амалиёти, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси филиалларида функционал эндоскопик синус хирургияси операциялари йўлга қўйилади. Муассасанинг ўзида эса 5 та диагностика ва 5 та даволаш усули жорий қилинади.

Ҳудудларда қулоқ ва бурундаги касалликларни эрта аниқлаш, эшитиш пастлиги ҳамда орттирилган карликнинг олдини олиш, бош-бўйин хасталикларига мультидисциплинар ёндашувлар орқали эрта босқичда ташхис қўйиш кўрсаткичи оширилади. Шунингдек, вилоят филиаллари ва бошқа муассасалардаги 100 нафар шифокор симуляцион марказда ўқитилиб, 10 нафар мутахассис хорижнинг нуфузли клиникаларида малакасини оширади.

Ўзаро тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш, янги технологияларни амалиётга жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ҳамда операциялар ўтказиш мақсадида Россия, Туркия давлатларидан 4 нафар мутахассис ташрифи амалга оширилади. Марказнинг етакчи мутахассислари томонидан йил давомида вилоят филиалларида малакали оторинолариногологик ва бош-бўйин жарроҳлиги амалиётлари бажарилади. Россия, Туркия, Италия ва Германиянинг етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.

Қолаверса, тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз оториноларингологик хизмати нуфузини ошириш ва хорижий беморлар трафигини енгиллаштириш мақсадида “яшил йўлак” электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

М.Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: оториноларингологик хизмат нуфузини ошириш мақсадида “яшил йўлак” электрон тизими жорий этилади