Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Клиник неврология ва нейрореабилитацияда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда юртимиз ҳамда Испания, Россия, Туркия, АҚШ, Франция, Сингапур, Қозоғистоннинг етакчи олий тиббий таълим муассасалари ва илмий-амалий марказларидан 400 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди.

“Неврологик амалиётда оғриқ синдромларини даволашда табақалаштирилган ёндашувлар”, “Нейрореабилитациядаги замонавий тенденциялар”, “Инсульт ўтказган беморларни далилларга асосланган реабилитация қилиш”, “Францияда нейрореабилитация соҳасидаги инновациялар”, “Ўзбекистонда паркинсон касаллиги ва марказий асаб тизимининг бошқа ҳаракат бузилишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг дастлабки натижалари” каби долзарб мавзулар бўйича маърузалар тингланди.

Шунингдек, анжуманда миянинг ишемик касаллиги, неврологик касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион технологиялар, нейрореабилитация, нейрохирургия, амалий неврологиянинг бошқа йўналишлари, замонавий диагностика шароитида неврологик бузилишларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари муҳокама қилинди.

Бундай тадбирлар республика ва минтақада неврология ва нейрореабилитация соҳасини янада ривожлантириш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш имконини беради.

***

Шунингдек, Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан «Стоматологик касалликлар профилактикаси ва даволашдаги замонавий ёндашувлар» мавзусида стоматологлар конгресси ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Стоматологлар ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда юртимиз ҳамда АҚШ, Россия, Франция, Болгария, Миср, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби ўндан зиёд мамлакатлардан 300 дан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этди.

Конгрессда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев мазкур нуфузли анжуманнинг соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, жаҳон тажрибасини жорий қилишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир доирасида маҳорат дарслари ташкил этилди. «Соматик касалликларнинг олдини олиш стоматологик профилактика сифатида», «Периодонтологияда рақамли ечимлар ва клиник кўникмаларнинг синергияси», Субпериостал имплантлар – ўтмиш, бугун ва келажак”, «Замонавий стоматологияда микроскопларнинг ўрни» мавзуларидаги маърузалар иштирокчилар учун манфаатли бўлди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт: клиник неврология ва нейрореабилитация масалалари муҳокама қилинди