Тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорлик
Бухоро давлат тиббиёт институтида юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси ташкилотчилигида онлайн тарзда “Коронавирусли инфекция: муаммолар ва ечимлар” номли халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияда ушбу институтнинг мутахассислари билан биргаликда, Тошкент тиббиёт академияси, ФБУН СНИИ Эпидемиология Роспотребнадзор ва Кубан Давлат тиббиёт университетларининг етакчи мутахассислари қатнашди.
Конференцияда институт ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Тешаев сўзга чиқди. Таъкидланишича, янги хавфли вируснинг пайдо бўлишида атроф-муҳитнинг ўзгариши, об-ҳавонинг исиши, аҳоли зичлигининг ортиши ва аҳоли миграциясининг юқори даражада кенгайиши каби омилларнинг таъсири катта эканлигидадир.
COVID-19 эпидемияси тарихдан халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳодиса сифатида ўрин олди. Касалланиш ҳолатлари бўйича AҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Франция мамлакатлари етакчи ўринларни эгаллайди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Ушбу оғир вазиятда аҳолининг биологик хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликларни таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади. Шу муносабат билан махсус конференцияларнинг ташкил қилиниши тиббиёт ходимларининг ҳушёрлигини, назарий ва амалий билимларини оширишда катта таъсир кўрсатади.
Конференцияда тиббиёт фанлари доктори, ФБУН СНИИ Эпидемиология Роспотребнадзор маркази профессори, “Реавиз” Москва тиббиёт университети ички касалликлар кафедраси мудири, клиник тадқиқотлар бўлими бошлиғи Татьяна Руженцова COVID-19 билан оғриган беморларни даволашда турлича ёндашувлар ҳақида сўз юритди.

Тошкент тиббиёт академияси юқумли касалликлар ва болалар юқумли касалликлари кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Муборакхон Aхмедова баъзи паразитар касалликларнинг ташхиси ва даволашни такомиллаштириш ҳақида маьруза килди.
Кубан тиббиёт университети юқумли касалликлар ва фтизиатрия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Марина Aвдеева янги коронавирусли инфекция COVID-19 да ва антибиотикорезистентликда бактериал пейзажнинг ўзига хослиги тўғрисида фикр билдирди.
Конференция сўнгида баҳс-мунозаралар асосида хулоса қилинди. Амалий тавсиянома шакллантирилди.