Ховос туманида 27 ноябрь куни олиб борилган эко-рейдлар давомида Янгиер маҳалласидаги оилавий шифохонада тиббий чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси Ховос туман Кенгаши раиси раҳбарлигидаги мониторингда маълум қилинди.

Аниқланган ҳолат юзасидан шифохона мудирига чиқиндиларни санитария қоидалари ва белгиланган тартиб асосида ўз вақтида чиқариш бўйича аниқ кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга, профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва чиқиндиларни вақтинча сақлаш ҳудудида тартибни яхшилаш вазифаси ҳам юклатилди.

Мутахассислар таъкидлашича, тиббий чиқиндиларнинг белгиланган график асосида утилизация қилинмаслиги аҳоли саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин, чунки улар таркибида инфекция тарқатувчи предметлар ва зарарли моддалар бўлиши эҳтимоли юқори.

Эко-рейдлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳудудда санитария маданиятини ошириш ва тиббий муассасалар фаолиятида экологик талаблар бажарилишини таъминлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббий чиқиндилар билан боғлиқ камчилик аниқланди