“The Times” нашри Швециянинг “Uppsala Conflict Data Program” (UCDP) можаролар ҳақидаги маълумотлар дастурига таяниб ёзишича, ўтган йил 61 нуқтада давлатлараро можаро қайд этилган ва 11 ҳолатда зиддият тўлиқ миқёсли урушга айланган. 2024 йил ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган бегуноҳ аҳоли сони 31 фоиз ошиб, 13 900 нафарга етган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳозирги зўравонлик даражаси 1994 йил юз берган Руанда геноциди давридан буён тўртинчи энг йирик қирғинга тенг.

UCDP мамлакатлар ўз ҳудудидан ташқаридаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ҳолати кўпайиб бораётганидан ҳам огоҳлантирган.

Қурбонлик даражаси бўйича Украинада кечаётган ҳарбий амалиёт Яқин Шарқ ва Африкадаги можароларни ортда қолдирган.

Прошлый год стал самым конфликтным со времен Второй мировой войны -  Политика - Курс Украины

Таҳлилчилар йилнинг энг қонли можароси Россия ва Украина ўртасидаги уруш бўлиб қолаётганини таъкидламоқда. 2024 йил бу ҳудудда кечган жангларда 76 000 дан кўп одам ҳалок бўлди. Бу дунёдаги барча урушлар орасида энг юқори кўрсаткич.

Умуман,  ўтган йил “уюштирилган зўровонлик” натижасида жами 160 000 га яқин инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди. Афсуски, бу 1994 йил Руандада уюштирилган қирғиндан кейинги тўртинчи, 2022 йилдан бери эса иккинчи салбий кўрсаткич.

Уруш анъанавий тарзда ҳимоясиз қолаётган оддий аҳоли учун асосий хавф бўлиб қолмоқда. Ҳозирги можаролар асосан одамларнинг тинч ҳаётига тажовуз солмоқда. Масалан ўтган йил камида 13 900 киши қасддан ўлдирилган. Бу 2023 йилга нисбатан 31 фоиз кўп. Баъзи ҳудудлар, масалан Ғазода марҳумларнинг 98 йоизи бегуноҳ инсонлардир.

Войны в Украине и Израиле — 2024 год стал самым конфликтным со времен  Второй мировой войны / NV

– Давлатлараро можаролар ва ҳукуматлар ўз мамлакатидан ташқаридаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаётган вазиятлар кўпайиб бораётганини кўряпмиз, – дейди UCDP етакчи таҳлилчиси Шон Дэвис. – Бу тинч аҳоли орасидаги қурбонларни тез орттирадиган ташвишли тенденция.

Россия – Украина низоси Иккинчи жаҳон урушидан кейинги Европадаги энг қонли можарога айланди. Халқаро таҳлилчилар фақат 2024 йил шу ҳудудда 76 000 га яқин одам ҳалок бўлгани, бу рақам бошқа замонавий можаролардагига нисбатан анча кўплигини таъкидлаган. Қурбонларнинг умумий сони – ҳарбийлар ва тинч аҳоли ҳисобига аллақачон юз минглаб миқдорга етди.

Война в Газе: ООН зафиксировала «прямые удары» по более чем 200 школам |  Новости ООН

Уруш оқибатида фуқаро инфратузилмаси вайрон қилинмоқда. Депортация, қийноқ, турар-жойга берилаётган зарба ва бегуноҳ аҳоли орасидаги мислсиз йўқотиш янада ачинарли.

– Вайрон қилинган шаҳарлар, миллионлаб қочқин, жадал кучайиб бораётган ядровий таҳдид мазкур урушнинг даҳшатли ва ҳақиқий хусусиятидир, – дейилган ҳисоботда. – Тўғри, Иккинчи жаҳон урушига нисбатан Россия – Украина низоси миқёси анча тор, аммо баъзи минтақаларда вайронагарчилик, қурбонлар даражаси ўша даврни эсга солади. Бошқача айтганда 1945 йилдан буён биринчи марта Европадаги йирик ядровий давлат қўшнисига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлаган.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
The Times: 2024 – Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг можароли йил