Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасидаги ишлари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Таъкидланишича, жорий йилда “Тез ёрдам”да фаолият юритаётган шифокорлар сони 13 минг 798 нафарни ташкил этиб, таъминланганлик даражаси 90,7 фоизга етди.  

2021 йилда тез тиббий ёрдамда "B" тоифали 435 та реанимобил аҳолига хизмат кўрсатган бўлса, бугунги кунда бундай замонавий санитар автоуловлар сони 541 тага етди. Ушбу автотранспорт воситаларининг 163 таси Тошкент шаҳри, 56 таси Самарқанд, 44 таси Фарғона, 38 таси Наманган вилоятлари аҳолисига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

2022 йил 11 ой давомида “103” хизматига жами 11 миллион 735 минг 450 та чақириқ келиб тушди. Энг кўп чақириқлар келиб тушган ҳудудлар Фарғона (1 366 853 та), Андижон вилояти (1 269 113 та), Тошкент (1 151 757 та), Наманган вилоятлари ( 1 095 444 та) ҳамда  Тошкент шаҳри (1 155 053 та) ҳиссасига тўғри келади.  

2022 йилнинг 11 ойида “103” хизматига жами 4 911 та ёлғон чақириқ келиб тушди.    

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даври билан таққосланганда, асоссиз мурожаатлар сони 1,5 баробарга камайган.  

Анжуманда журналистларнинг саволларига жавоб берилди.    

М.Қосимова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тез ёрдам”га асоссиз мурожаатлар сони камайди