Тез ва осон вазн йўқотиш - ХАТО (+видео)
Европада ортиқча вазндан келиб чиқадиган ўлим сабаблари орасида юрак-қон томир касалликлари биринчи ўринни эгаллайди: булар артериал гипертензия (юқори қон босими), инсульт ва юрак хуружи каби касалликлардир. Улар ҳар йили дунё бўйлаб деярли 20 миллион одамни оламдан олиб кетади.
Иккинчи ўринда 2023 йилда глобал эпидемия кўринишини олган диабет касаллиги ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтмишда 10 йил ичида диабетдан ўлим 52%га ошди.
Европа аҳолисининг касалланиши таҳлили шуни кўрсатадики, ҳатто 50 ёшга ҳам кирмаганлар орасида 97% ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар юзага келган!
Биз ҳаммамиз биламизки, ҳар қандай маҳсулотни ҳар қандай миқдорда истеъмол қилган тақдирда ҳам нозик ва соғлом бўлиб қоладиган одамлар бор. Баъзилар эса мунтазам равишда диетада бўлишига, машқ қилишига қарамасдан семиришда давом этишади. Сўнгги тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, бунинг барчаси метаболизмдан, аниқроғи, ортиқча вазнли одамлардаги модда алмашинуви бўйича муаммоларда.
Ортиқча вазн нимаси билан хавфли? Нега кўпчилик диетада бўлса ҳам оза олишмайди? Оч қолиш орқали вазн йўқотиш мумкинми? Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади? Ортиқча вазн эркакларда қандай касалликларни юзага келтиради? Ортиқча вазн оқибатлари ҳақида олий тоифали терапевт шифокор Дилшод Турсунов билан батафсил суҳбатлашдик.
Батафсил:
<iframe width="1519" height="578" src="https://www.youtube.com/embed/C189p03TBZs" title="Тез ва осон вазн йўқотиш - ХАТО" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА