Тез кунларда Фарғонада “Президент мактаби” очилади
Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида “Президент мактаби” барпо этилаётган бўлиб, қурилиш ишлари якунланмоқда.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бу еда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.


Икки гектардан зиёд майдонни эгаллайдиган таълим маскани 168 нафар ўқувчига мўлжалланган. Муҳташам ўқув даргоҳи биносида ўқув хоналари, лабораториялар, кутубхоналар, ётоқхона, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратиляпти. Спорт заллари ва майдончалари, сузиш ҳавзаси энг юқори халқаро стандартларга уйғун шаклда бунёд этилмоқда ва жиҳозланмоқда. Мактаб ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари замон талаблари даражасида ташкил этилмоқда.
Вилоят ҳокими жараёнларни тез ва сифатли якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.


М. Сулаймонов,
ЎзА