Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги томонидан техникум директорлари учун семинар-тренинглар ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида” ПФ–22-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, касбий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда техникум директорларининг бошқарув салоҳиятини янада ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
Семинар-тренинглар ҳудудларда белгиланган техникумларда ташкил этилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги техникумлар директорлари иштирок этмоқда. Тадбир давомида очилиш қисми, гуруҳлар бўйича амалий тренинг машғулотлари ҳамда якуний муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга шахсий ва касбий ривожланиш тамойиллари, жамоани самарали бошқариш усуллари ҳамда касбий таълим тизимидаги ислоҳотларни бошқарув жараёнларига татбиқ этиш стратегиялари бўйича билим ва кўникмалар берилмоқда.
Семинар-тренинглар Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида ташкил этилиб 600 дан зиёд директорлар иштирок этмоқда. Ҳудудий бошқармалар томонидан зарур ташкилий ва техник шарт-шароитлар яратилмоқда ҳамда барча техникум директорларининг иштироки таъминланмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/t_UVsvxPlS8?si=_nFjbESON6WUB_az" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА