Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутасаддилари Сурхондарё вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ф.Саматов вилоятда иситиш қозонлари ишлаб чиқараётган “Тепло монтаж восток”, паррандалар учун витаминлаштирилган озуқа еми ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Афросиёб парранда”, керамик плитка маҳсулоти ишлаб чиқараётган “Сурхон керамикс” ҳамда чинни буюмлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Сурхон чинни” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан танишди.

Учрашувларда корхоналарнинг ишлаб чиқариш қуввати ва лаборатория имкониятлари ўрганилиб, маҳсулот сифатини ошириш, бозордаги рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди. Маҳсулотлар сифатини янада ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги янги ҳужжатлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Замонавий саноатни ривожлантириб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш давлатимиз белгилаб олган муҳим вазифалардан бирига айланган кейинги йилларда саноат корхоналари иқтисодий барқарорликни таъминлаш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда саноат корхоналарининг узлуксиз ишлаши учун техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларига оид муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, ишлаб чиқарувчиларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Сурхондарё вилоят бўлими ходимлари ҳам бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда.  

Президентимизнинг 2024 йил 29 февралдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар  тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жорий йилнинг саккиз ойида воҳадаги 450 та корхонада соҳага оид қонунбузилишларнинг олдини олиш ва тегишли тушунчалар бериш юзасидан профилактик тадбирлар ташкил этилди. Масалан, вилоятда профилактик тадбирлар ўтказилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 38 та корхона ишлаб чиқараётган маҳсулоти ва фаолиятига оид меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди. 86 та тадбиркорлик субъектларида фойдаланилаётган 179 та ўлчаш воситасини давлат қиёслаш кўригидан ўтказишга кўмаклашилиб, соҳага оид бошқа консультатив ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутасаддиларининг вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларга халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш, ташқи бозорларда рақобатбардошлигини янада ошириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан танишуви, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирлари давом этмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техник жиҳатдан тартибга солиш сифатни таъминлайди