Самарқанд шаҳрида Атом энергетикаси халқаро агентлиги (АЭХА) билан ҳамкорликда техник ҳамкорлик дастурлари бўйича миллий мувофиқлаштириш йиғилиши бошланди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мезбонлик қилмоқда.

Дастлабки кунги йиғилишда АЭХАнинг техник ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари, мавжуд имкониятлар ва келажакдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. 

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, тадбирнинг асосий мақсади — АЭХА билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва барқарор ривожланишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

[gallery-23348]

Йиғилишда Атом энергетикаси агентлигининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ишловчи техник ҳамкорлик бўлими директори Эве-Кулли Кала, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари Сардорбек Якубеков, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари ҳамда 33 давлатдан миллий мувофиқлаштирувчи вакиллар (NLO – National Liaison Officers) иштирок этди. 

– Айни пайтда бизда 33 та аъзо давлат бор, улар билан ядровий технологияларни ўз ичига олган лойиҳаларни амалга оширяпмиз ва техник ёрдам кўрсатмоқдамиз, - дейди Атом энергеяси агентлигининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ишловчи техник ҳамкорлик бўлими директори Эве-Кулли Кала. – Мазкур семинар ҳар йили бирор аъзо давлатда ўтказилади ва унда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Бугунги семинар Ўзбекистонда ўтказилаётганидан мамнунмиз. Ўзбекистон биз билан кенг ва самарали ҳамкорлик олиб бораётган аъзо давлатлардан бири ҳисобланади. Анжуман давомида юртингизда ушбу йўналишдаги ислоҳотларни яқиндан ўрганишни мақсад қилганмиз. Бунда техник ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш назарда тутилган. Шунингдек, 2026–2027 йиллар учун минтақавий техник ҳамкорлик лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Бу доирада минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаймиз. Ушбу семинар ҳамкорлигимизнинг янги босқичини бошлаб беришига ишонамиз.

Техник ҳамкорлик дастурлари бўйича миллий мувофиқлаштириш тадбири 16 майга қадар давом этади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Техник ҳамкорлик бўйича миллий мувофиқлаштирувчилар Самарқандда