Тест бўлаётган вақтда об-ҳаво ёмонлашса, синов бошқа кунга кўчирилади
АОКАда тест синовларини ўтказиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
АОКАда тест синовларини ўтказиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров об-ҳаво ёмон бўлган шароитда қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумот берди.
Агар олдиндан об-ҳаво ёмонлашиб, шамол, ёмғир бўлиши эҳтимоли бўлса, ўша жойларда масъул ташкилотлар чораларни кўради. Майдонлар, абитуриентлар тест топшириши керак бўлган жойларнинг устини ёпиш учун амалий ишлар қилинмоқда.
“Битта ҳудуд бўйича шамол ва ёмғир ёғиши аниқ бўлса, маълумотлар берилган бўлса, абитуриентларга SMS хабарлар жўнатилади. Шу кунги тест бошқа кунга, яъни барча имтиҳонлар тугагандан кейинги кунларга кўчирилади.”, дейди Д.Қўчқоров.