Фарғонада “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаб, фаолиятида фаол иштирок этиб келган икки нафар шахсга суд ҳукми ўқилди.

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ижтимоий тармоқларда таъсир доирасини кенгайтириб, кўплаб ёшларни ўз тўрига илинтирмоқда. Учкўприк туманида яшовчи, 19 ёшли Умар Мирзааҳмедов ҳам уларнинг қурбонига айланди. У 2020 йил декабрь ойидан бошлаб уяли телефон аппарати орқали “Telegram” мессенджерида турли каналларга аъзо бўлган. Асли Самарқандлик ҳозирда Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида яшовчи, Ироқ, Сурия ва Афғонистон давлатларида фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти тарафдори бўлган “Али” исмли шахс билан танишиб қолади. Унинг ғоявий таъсирида диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм ва ақидапарастлик ғояларига мутаассибларча эътиқод қилиб, уларни қўллаб-қувватлаган. У билан мунтазам равишда жиҳодга ва шаҳидликка чорловчи аудио суҳбатлар ҳамда ёзишмалар олиб борган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштирган. 

Умар тузган режасига кўра хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиради. Оила аъзолари паспортини олиб қўйишгани сабабли Туркия давлатига чиқиб кета олмаган. У яширинча иккинчи хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб олган. Шунингдек, жиноий шериги “Али” исмли шахс билан мунтазам равишда алоқани давом эттириб, унинг “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари бўлган, ҳозирда Туркия давлатида истиқомат қилаётган қийналган мусулмон биродарларига моддий ёрдам бериш ҳақидаги даъватлари таъсирида пластик картадан “Али” исмли шахснинг пластик картасига 15 миллион сўм пулларни юбориб, терроризмни молиялаштирган. 

У.Мирзааҳмедов 2021 йил 26 июнь куни “Али” исмли шахснинг таклифига асосан оила-аъзоларига айтмасдан яширинча “Тошкент – Истанбул” авиарейси билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиб, Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига борган. Шундан сўнг, у Истанбул шаҳрида “Али”нинг яшаш манзилида истиқомат қилади, халқаро террористик ташкилоти тарафдорлари бўлган бир гуруҳ шахслар билан тўпланиб, ташкилотга аъзо бўлиш, жиҳод амалиётида иштирок этиш ва бошқа шу каби ташкилотнинг террористик ҳамда экстремистик ғоялари бўйича таълим олади.  

Отаси Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига бориб, ўғлини Ўзбекистонга қайтариб олиб келган. Бироқ, Умар 2021 йил 3 июль куни яна яширинча “Тошкент – Истанбул” авиарейси билан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиб, Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрига борган. Шундан кейин, у “Али”нинг даъватлари таъсирида унга ушбу ташкилот сафига қўшилиш ҳақида қасамёд қабул қилган. Бу ерда турли ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилоти аъзолари билан танишиб, жиҳодий амалиётлар ҳақида суҳбатлашиб келган. Портловчи моддалар тайёрлаш усуллари ҳақидаги видео қўлланмани олиб уяли телефони хотирасига юклаб олган.  

Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгандан сўнг, Андижон шаҳрида яшовчи, “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти аъзоси Н.Низомиддинов ва бошқалар билан алоқа ўрнатган. Қўқон шаҳридаги чойхонада йиғин ташкил қилиб, улар жиҳод, ҳижрат тўғрисида, экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган даъватларни муҳокама қилиб, ўзаро фикр алмашишган. 

Умар Мирзааҳмедов қариндоши Шарофиддин Мелибоевни ҳам онгини заҳарлайди. Ш.Мелибоев “Telegram” мессенджери орқали турли хил диний гуруҳларга аъзо бўлиб кириб, ушбу гуруҳлардаги диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио-видео файлларни юклаб олиб, ақидапарастлик ғояларига мутаассибларча эътиқод қилиб, уларни қўллаб-қувватлаб, ушбу файлларни “Telegram” мессенджеридаги танишларига тарқатиш билан шуғулланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда террористик ташкилотнинг мазкур икки аъзоси қўлга олинди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан Умар Мирзааҳмедовга 9 йил, Шарофиддин Мелибоевга 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 
 
М.Сулаймонов, 
ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Террористик ташкилотнинг яширин гуруҳи аъзолари қўлга тушди