Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз аэропорти” чегара божхона постида хорижга йўл олган Шокир Олимов (исм-шариф ўзгартирилди) белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув чоғида назоратчилар унинг қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, араб ёзувидаги битиклар мавжуд беш дона қадимий металл тангага дуч келди. 

Яширинча олиб чиқишга уринилган топилмаларнинг тарихий қийматини аниқлаш учун божхона ходимлари бадиий экспертиза тайинлади. Экспертлар хулосасига кўра, бу тангалар XVI асрга оид бўлиб, уларда араб ёзувида диний иборалар ва ҳукмдор номлари битилган маданий бойлик экани маълум бўлди.

Амалдаги тартибга мувофиқ, яратилганига эллик йил ва ундан ортиқ вақт ўтган маданий бойликларни мамлакатимиздан олиб чиқиш тақиқланади. Нодир тангалар Термиз археология музейига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизда XVI асрга оид қадимий тангалар ушлаб қолинди