Термизда Робо-кодлаш олимпиадаси ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўқувчиларни сунъий интеллект ва робототехникага қизиқтириш, ушбу йўналишда иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида Термиз шаҳридаги Президент мактабида Робо-кодлаш олимпиадасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Олимпиадада вилоятдаги Президент мактаби, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-8- ҳамда 9-11-синф ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар иштирок этди.
Ўқувчилар берилган топшириққа асосан, тайёрлаб келган роботларини тақдимот қилди.
[gallery-15017]
Якуний натижаларга кўра, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида Шеробод туман ихтисослаштирилган мактаби жамоаси ғолиб бўлди. 9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги баҳсларда Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА