ФОТОРЕПОРТАЖ
Маълумки, бугунги кунда туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан фуқароларга ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
Ушбу марказлар томонидан фуқароларга қандай ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади? Ногиронлиги бор шахсларга қай турдаги имтиёзлар мавжуд? Термиз шаҳрида бўлиб ўтган коучингда иштирокчилар шу каби саволларга жавоб олди.
[gallery-20325]
“Халққа ёрдам – олий қадрият” шиори остида ўтган тадбирда шунингдек, газ ва электр тўловлари учун бир марталик компенсация тўловлари, санаторийларга йўлланма бериш тартиби, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлаш, ижтимоий нафақалар каби йўналишларда ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Интерактив ўйинлар, қизиқарли тренинг ва ўзаро савол-жавобларни ўзида жамлаган коучингда термизликларнинг ижтимоий ҳимоя соҳасига оид таклифлари ҳам тингланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА