Термиз ва Қўшработда ҳайдовчилик гувоҳномаси 700 долларга пулланмоқда
Прокуратурага кўра:
-Қораўзак туманида фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб бериш эвазига жами 11 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
-Қўшработ туманида Г.А.” МЧЖга қарашли авто мактаб ўқитувчиси С.Х. фуқаро С.А.га ушбу авто мактабда ўқиганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
-Термиз шаҳарида “T.A.” МЧЖ директори Ш.М. фуқаро К.Т.га 700 АҚШ доллари эвазига “В,С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, олдиндан 6,9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА