Термиз давлат педагогика институтида янги ўқув йили тантанали бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз давлат педагогика институтида 2026/2027-ўқув йилида талабалар сафига қабул қилинган ёшларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Институт ректори А. Ҳасанов янги ўқув йили бошлангани, талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларни муборакбод этди.
Юқори балл билан талабаликка қабул қилинган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига институт раҳбарияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
Тадбир давомида фахрий қоровул қўшинлари ва ҳарбий оркестр чиқишлари, талабалар томонидан миллий рақслар ҳамда замонавий эстрада қўшиқлари намойиш этилди.
[gallery-31292]
Янги ўқув йилининг илк кунида институтда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Мустақиллик дарси» ҳам ташкил этилди.
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» шиори остида ўтказилган дарсларда жадидларнинг миллат тараққиёти, илм-маърифат ва озодлик йўлидаги фидокорона фаолияти, шунингдек, қатағон қурбонларининг ҳаёти ва тақдири ҳақида маълумотлар берилди.
Машғулотлар очиқ мулоқот, видеолавҳалар, савол-жавоб ва талабалар фикр-мулоҳазалари асосида ташкил этилди. Уларда ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурматини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА