Терини қайта ишловчи корхона
Нукус шаҳридаги “Orient Technology” масъулияти чекланган жамияти терини қайта ишлашга ихтисослашган.
Нукус шаҳридаги “Orient Technology” масъулияти чекланган жамияти терини қайта ишлашга ихтисослашган.
Бу ерда илғор технологиялар ёрдамида чорва моллари териси қайта ишловдан ўтказилиб, қалинлиги турли ўлчамдаги табиий ярим тайёр маҳсулот тайёрланмоқда. Сифатли ишлов берилган хомашёга нафақат маҳаллий, балки, хорижий давлатлар ишлаб чиқариш корхоналаридан буюртмалар келиб тушмоқда.
Айни пайтда корхонада 30 нафар кишининг бандлиги таъминланган.



