Теннисчиларимиз учун ғалаба керак
Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” мажмуасида теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг I Жаҳон гуруҳи учун саралаш доирасида Ўзбекистон — Польша терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда.
Бугун жуфтлик баҳсларида Сергей Фомин/Максим Шин жуфтлиги Ҳуберт Ҳуркач/Ян Зелински жуфтлигига қарши кортга чиқади. Шунингдек, Ҳумоюн Султонов — Ҳуберт Ҳуркач ва Сергей Фомин — Макс Косниковски ўртасида яккалик баҳслар ўтказилади. 3 февраль кунидан ўрин олган баҳслар соат 13:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоаларнинг илк тўқнашувида икки яккалик баҳслар ўтказилиб, унда Польша термасининг қўли баланд келди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА