Теннисчиларимиз асосий тўрда
Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги халқаро турнирда умидли теннисчиларимиз асосий тўр баҳсларига йўл олди.
Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги саралаш босқичида ҳамюртимиз Сабрина Олимжонова илк босқичда қозоғистонлик Эделлис Нармагенбетни 6:2, 6:1, асосий тўр баҳсларига ўтиш ўйинида АҚШ вакиласи Шриа Аттуруни 6:1, 6:0 ҳисобида енгди. Энди теннисчи қизимиз асосий тўрнинг биринчи даврасида нейтрал спортчи Варвара Бернович билан рақобатлашади.
Маълумот учун, халқаро турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртларимиз Сергей Фомин ва Амир Милушев асосий тўрга тўғридан-тўғри йўл олди. Шу тариқа, Сергей илк даврада германиялик Никлас Шелл билан, Амир эса нейтрал теннисчи Евгений Тюрневга қарши кортга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА